Сака Туркияда зилзиладан жабрланган 26 та оилага уй-жой учун пул тўлаб берди

Спорт

image

Англиялик 21 ёшли футболчи Букаё Сака хайрия лойиҳасида иштирок этиб, Туркияда зилзиладан жабрланган 26 та оилага уй-жой учун пул тўлаб берди. Бу ҳақда “Sports” хабар берди.

Унга кўра, Туркиянинг шарқий қисмида Адияман, Қаҳрамонмараш ва Малатядаги 26 та оила ётоқ-жой, кичик зал, ошхона ва ҳаммомларни ўз ичига олган контейнерларга жойлаштирилади.

“Томи ва эшиклари бутун уйи бор ҳар бир киши ўзини омадли деб ҳисоблаши керак. Бу фалокат одамлардан бор нарсаларини тортиб олди ва бу ҳеч қанақасига уларнинг айби эмас. Уларга ёрдам бера олганимдан хурсандман”,  дейди Сака.

Бу келиб чиқиши нигериялик бўлган футболчининг биринчи катта ҳайрияси эмас. У 2022 йилда Нигериядан келган ингуинал чурра ва мия шиши билан оғриган 120 болалар операцияси учун пул тўлаган.

Ҳозирга қадар кўплаб спортчилар февраль ойида Туркия ва Сурияда юз берган кучли зилзила оқибатларини бартараф этишда ўз ёрдамини бериб келмоқда.

Маълумот учун, мазкур фожиа оқибатида Туркиянинг 11 вилоятида 50,5 минг киши ҳалок бўлди, яна 107,204 киши жабрланди. Зилзила 15 миллиондан ортиқ одам ва 4 миллион бинога зарар етказди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг