Саидов Лавров билан миллатлараро муросасизлик масаласини гаплашиб олди
Жамият
−
27 Сентябрь
5941Кеча, 26 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Учрашувда миллатлараро муросасизлик кўринишларига қарши курашиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди.
Билдирилишича, Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Россия-Ўзбекистон муносабатларидаги бир қатор долзарб масалаларни, жумладан, давлатлараро мулоқот доирасидаги келгуси тадбирларни тайёрлашни муҳокама қилган, шунингдек, глобал ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашган.
“Лавров ва Саидов икки давлат раҳбарлари эришган келишувларга мувофиқ Россия ва Ўзбекистоннинг ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича изчил ҳамкорликка содиқлигини тасдиқлади. Миллатлараро муросасизлик кўринишларига қарши курашиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга тақдимнома киритганди.