Саидов Абдулла II нинг қабулида бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 3 февраль куни Иордания подшоҳи Абдулла II нинг қабулида бўлди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий табрик ва мактубларини Иордания Подшоҳи Абдуллоҳ Иккинчи ибн ал-Ҳусайн Аъло Ҳазратларига етказиш шарафига муяссар бўлдик.Ўзбекистон ва Иордания ўртасида кўп йиллик мустаҳкам дўстлик ришталари мавжуд бўлиб, барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдоримиз”, деб ёзади вазир.

Унинг айтишича, ҳар икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари фидойилик ва ўзаро ишонч билан мамлакатлар фаровонлиги йўлида жадал ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш сари тинимсиз меҳнат қилади.

Кеча, 2 февраль куни эса Саидов Иордания Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан учрашди. Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари иккита муҳим ҳужжатни имзолади: 

  • Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув; 
  • Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Бахтиёр Саидов Иордания Абдулла II Айман Сафади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг