Саидов Ҳиндистоннинг каттасига Мирзиёевнинг саломини етказди

Олам

image

Кеча, 6 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди ҳамда унга Президент Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

Вазирга кўра, ушбу учрашув Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик учун янги имкониятлар эшигини очиб берган. 

“Бугунги учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларининг мустаҳкамланаётганини яна бир бор тасдиқлади ҳамда кенг қамровли ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратди”, дея ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари. 

Унинг қўшимча қилишича, икки мамлакатнинг ТИВлари ўртасидаги алоқалар ҳам яқин орада жадаллашади. 

“Биз барча соҳаларда истисносиз катта салоҳият мавжудлигини таъкидладик. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорликни жадаллаштириб, янада аниқ натижаларга эришиш йўлида барча имкониятларни ишга соламиз”, дейилади Саидовнинг хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Нарендра Моди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг