Саида Мирзиёева ЕИ элчиси билан саммитга тайёргарлик масаласини гаплашди
Олам
−
21 январ 2025 5822 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 21 январь куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Тойво Клаар билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Билдирилишича, мулоқот давомида жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммитига кўрилаётган икки томонлама тайёргарлик масалаларини муҳокама қилинган.
"Жаноб Клаар аёлларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон ўзининг бой тарихини асраб-авайлашини эътироф этиб, бу доимо ғурур ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади", деб ёзади Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, бунгача 2023 йилнинг 2 июнь куни Иссиқкўлнинг шимолий қирғоғидаги Чўлпонота шаҳрида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров раислигида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтганди. Унда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Бош вазири ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов ва Европа кенгашининг ўша пайтдаги раҳбари Шарль Мишель иштирок этган.
Live
Барчаси“Қўқон патири” патентланди
15 июл