Саида Мирзиёева турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан Абу-Дабидаги масжидни зиёрат қилди (фото)
Local
−
18 February 2020 64409 1 minute
Ўзбекистон Репсубликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, куёви Ойбек Турсунов, набиралари ва ўғли Алишер Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди. Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали турмуш ўртоғи, фарзандлари ва укаси билан Абу-Дабидаги масжидни зиёрат қилганини маълум қилди.
"Турмуш ўртоғим, фарзандларим ва укам Алишер билан Шайх Зайд масжидини зиёрат қилдик. Муқаддас зиёратгоҳда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, оиламиз мустаҳкамлиги ва дўстларимиз соғлигини сўраб дуо қилдик", дейди Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева 16-17 февраль кунлари Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бен Рашид Ал Мактум раҳбарлигида ташкил этилган Бутунжаҳон аёллар форумида иштирок этиш учун БААга борган эди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August