Саида Мирзиёева Тошкентдаги нураб ётган театрларга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразмдан қайтгач, пойтахтдаги қатор маданий масканларнинг шароити билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар қолдирди. 

Администрация раҳбари Тошкентдаги учта театр фаолияти билан танишган, уларнинг биноларини кўздан кечирган. 

“Тошкент театрларида ҳаёт ҳар доим қизғин қайнаган.  Аммо, шу билан бирга, аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож. 

Пойтахтдаги учта театрни кўздан кечирдик. Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда”, дейди Саида Мирзиёева кўрганларига таяниб. 

У сўзида давом этаркан, театрлар учун шароит яратилсагина уларда репертуарлар янгиланиб туриши, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилишини урғулаган. 

Шунингдек, у Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида ҳам бўлиб, нодир қўлёзмаларни сақлаш шароити билан танишган. 

Мирзиёеванинг сўзларига кўра, театрлар ва музейнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, нураб қолган биноларни таъмирлаш ва уларни жиҳозлаш бўйича молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. Вазиятни Администрация раҳбарининг шахсан ўзи назоратга олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразмга ташриф буюриб, таъмирталаб боғча ва мактабни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, у Хивадаги Ичан-қалъа мажмуасини кўздан кечирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Саида Мирзиёева театр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг