Саида Мирзиёева ташаббуси билан янги қарор қабул қилинади
Жамият
−
24 Май 2019
8508Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Бу ҳақда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжат аввал тилга олинган кўплаб муаммоларни ҳал қилиш, яъни матбуот хизматларини давлат органлари ва жамият ўртасидаги ҳақиқий ишончли кўприкка айлантириш, уларнинг мамлакатимиз ахборот маконида самарали фаолиятини таъминлаш, матбуот котиби мавқеини ошириш, ушбу хизматлар кадрлар салоҳияти ва моддий-техника таъминотини кучайтириш ва ҳоказоларга қаратилган.
“Мазкур қарор лойиҳаси бўйича давлат томонидан социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижда янада самарали ёритилиши мақсадида давлат тузилмалари матбуот хизматлари ишини яхшилаш имконини берадиган ҳар қандай таклиф ва фикрларингизни билдирсангиз мамнун бўламиз. Шуни ишонтириб айтаманки, уларнинг барчаси ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида ўрганилади ва эътиборга олинади. Тавсия ва таклифларингиз учун аввалдан миннатдорлик билдираман.”, деган Саида Мирзиёева.
Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси