Саида Мирзиёева Самарқандда фермерлар оиласи меҳмони бўлди

Жамият

image

Кеча, 24 апрель куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятига борди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

“Бугун давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан Самарқанд вилоятига бордик. Тойлоқ туманидаги барча маҳаллалар аҳолиси тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўла олиши учун сув тармоқлари қандай реконструкция қилинаётгани ва янгиланаётганини кўздан кечирдик”, дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, у Ургут туманига ҳам бориб, фермерлар оиласида меҳмон бўлган.

“Ургут туманида ҳам бўлдик. Бу ерда янги тураржойлар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчалар қуриляпти, борлари эса янгиланиб, кенгайтирилмоқда. Фермерлар оиласи – Ҳайдаровлар хонадонида меҳмон бўлдик. Уларнинг тажрибасини, шубҳасиз, кенг оммалаштирса арзийди”, дейди Ўзбекистон Президенти Адиминистратсияси раҳбари.

Шу билан бирга, Саида Мирзиёева Президент топшириғига кўра тубдан қайта қурилган “Навоий” оилавий поликлиникасига ҳам ташриф буюрган. Бу ердаги 16 та қишлоқнинг аёлларига хизмат кўрсатаётган туғруқ бўлими энг замонавий талабларга жавоб беради. Куни кеча ушбу даргоҳда биринчи чақалоқ – Шавкатжон дунёга келган.

“Мен буни бошлаган барча ишларимизнинг хайрли эканига бир ишора, деб билдим. Она-болага мустаҳкам соғлик тилаймиз. Янги меҳмоннинг толеи баланд бўлсин!” дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 18 декабрь куни ҳам Саида Мирзиёева Ургутдаги  “Навоий” поликлиникасига борганди. Ўша пайтда 1972 йилда қурилган ушбу поликлиника  таъмирга муҳтож ҳолда эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Саида Мирзиёева фермерлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг