Саида Мирзиёева Римда “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъати йиғилишида қатнашди
Жамият
−
13 Декабрь 2049 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Италияда ўтказилган халқаро танлов ғолибларини танлашда иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Мирзиёеванинг билдиришича, жорий йилнинг 11-12 декабрь кунлари Италиянинг Рим шаҳрида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик-2026” мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтган.
%20copy(28).jpg)


“Ушбу тадбир доирасидаги учрашувлар номзодларни ҳар томонлама ўрганишга ёрдам берди. Шунингдек, уларнинг ўзаро ҳурмат, бирдамликни кучайтириш ҳамда инсон қадрини кўтариш борасидаги хизматини баҳолашда муҳим босқич бўлди”, дейди Мирзиёева.

Унинг билдиришича, бу йил танловда қатнашган шахслар ва ташкилотлар ҳақиқатан кучли – ҳамжамиятларига салмоқли ижобий таъсир кўрсатаётган номзодлар сифатида ўзини намоён этган.

“Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман. Ишончим комилки, бизнинг жамоавий қабул қилган қароримиз жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев ХIV билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.