Саида Мирзиёева отасининг кўзларида нимани кўришини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги билан табриклади. 

“Байрам муборак, азизлар!

28 йил! Бу санани турлича талқин этиш мумкин! Биз ёш давлатнинг ёш авлоди вакилларимиз ва Ўзбекистон келажаги барча юртдошларимиз қаторида бизга ҳам боғлиқ, назаримда.

Ҳар бир инсон – ижодкор ва ҳатти-ҳаракатлари учун фақат ўзи масъулдир! Буни англаб етилса, ҳаёт осонлашади...”, деб ёзади Саида Мирзиёева. 

У сўзларида давом этаркан, ҳар куни Президентнинг кўзларига қараб туриб, нималарни ҳис этишини очиқлаган. 

“Ҳар куни отамнинг кўзларига тикилиб туриб, нигоҳларида қатъият ва ишончни – ҳамма кўзлаганлари албатта амалга ошишига бўлган ишончни кўраман! Мен уларга ишонаман! Елкадош жамоаларининг барча аъзолари каби мен ҳам уларга эргашиб, нафим тегиши учун бор имкониятни ишга соламан. Ёлғизликда маррани эгаллаб бўлмайди”, дейди давлат раҳбарининг қизи.

У бахтли келажакни ҳамма бир ёқадан бош чиқариб қуришга интилсагина натижа эришиш мумкинлигини ёзаркан, фарзандлар олдида юзи ёруғ бўлишини қўшимча қилади: 

“Шу боис, Ўзбекистондаги фаровон ҳаётни ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил меҳнат қилиб, елкама-елка туриб қуришимиз керак. Токи, буюк аждодларимизнинг руҳи шод бўлсин. Токи, жамиятимиздаги муқаддас қадриятлар – анъаналаримиз, урф-одатларимизга таяниб бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари бўлган бахтли фарзандларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлсин.

Ҳаётнинг бебаҳо мазмуни шудир аслида!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин!”


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

402

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг