Саида Мирзиёева мактаблардаги асосий муаммоларни маълум қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзбекистонликлар фикрига кўра мактаблардаги энг долзарб муаммоларни маълум қилди.

“Бугун сиз билан мулоқотимнинг илк якунларини сарҳисоб қилмоқчиман. Аввалги постда ёш авлодни миллий қадриятлар ва инсонпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга оширишда мактабларнинг ўрнини муҳокама қилдик”, дейди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Билдирилган изоҳларга кўра, энг кўп ташвишга солаётган муаммолар қуйидагилар:

1. Қишлоқлардаги мактабларнинг аҳволи қониқарсизлиги

2. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши

3. Малакали ўқитувчилар етарли эмаслиги ва уларнинг ҳисобот тўлдириш билан овора экани

4. Ҳар бир боланинг индивидуал иқтидорини ривожлантирувчи фанларнинг етарли эмаслиги

5. Компьютер синфлари ва интернет билан боғлиқ муаммолар.

Шунингдек, дарсларда уяли телефонлардан фойдаланиш, мактаб кийими, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва бепул футбол майдонларига оид масалалар ҳам тилга олинган.

“Энг долзарб масалаларни аниқлашда берган ёрдамингиз учун барчангизга катта раҳмат. Тегишли вазирликлар ушбу вазифаларни ҳал этишни бошлаган. Шу ўринда, жамият учун муҳим бўлган бундай масалалар ечимини топиш маълум вақт, ресурслар, экспертлар муҳокамаси, зарур ҳужжатлар тайёрлаш ва албатта ҳар биримиздан тиришқоқлик ва бироз ташаббус талаб этишини таъкидламоқчиман”, деб якунлаган Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик директори ўринбосари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан 5 та ташаббусни амалга оширишда таклиф ва мулоҳазалар беришларини сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева мактаблар

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг