Саида Мирзиёева лойиҳалар билан танишиш учун Тошкент вилоятига борди
Жамият
−
27 Май 2019
12005Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Тошкент вилоятига борди.
Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, агентлик жамоаси лойиҳалар ва ижтимоий объектлар қурилиши билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлган.
“Янги иш ҳафтангиз унумли ўтсин!
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббуси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда ижтимоий объектлар қурилиши билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлдик”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, Саида Мирзиёева матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинганини маълум қилганди.