Саида Мирзиёева Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида қатнашди

Local

image

Бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтган Хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Унинг билдиришича, йиғилишда тараққиётнинг энг муҳим йўналишлари – иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинган. 

“Айнан ушбу соҳаларга йўналтирилган инвестициялар, юқори салоҳиятли кадрлар ва шаффоф қоидалар мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, иқтисодий ўсиши ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг мустаҳкам пойдеворидир”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Шунингдек, Саида Мирзиёева ҳамкорларга самарали фаолияти ҳамда аниқ амалий натижаларга қаратилган қатъий ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Бош вазири Михаил Мишустин, АҚШ Эксимбанки президенти Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends