Саида Мирзиёева Хитой Ташқи ишлар вазири билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой Ташқи ишлар вазири жаноб Ван И билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилиб, кенг имкониятлар эшиклари очилмоқда. Шу нуқтаи назардан савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқалар каби устувор йўналишлардаги муносабатлар ривожини муҳокама қилиш алоҳида аҳамият касб этди.

“Суҳбат чоғида глобал масалалар бўйича умумий қарашларни шакллантиришга алоҳида тўхталдик. Жаноб Ван Ига илиқ ва мазмунли суҳбат учун миннатдорлик билдираман”, дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг