Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг ёрдамчиси билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 23 июнь куни Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

Маълум қилинишича, икки томонлама мулоқотнинг асосий мавзуси илк бор Ўзбекистонда ташкил этилган Давлат хизмати бўйича глобал форум якунлари ва натижаларига бағишланган.

Суҳбат давомида ислоҳотлар самараси, рақамлаштириш жараёни ва “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги режалар ҳақида маълумот алмашилган, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишлари – ёшларни қўллаб-қувватлаш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни кенгайтириш ва мутахассисларнинг БМТ лойиҳаларида иштирок этиши муҳокама қилинган. Қолаверса, экология масалалари ҳам эътибор марказида бўлган – Халқаро иқлим академиясини тузиш ва Орол ҳудудини тиклаш бўйича фикр алмашилган. 

“Бугунги беқарор дунёда энг муҳим жиҳат – бир-биримизни эшитишни ўрганиш. БМТ ана шундай очиқ мулоқот ва ечимларни биргаликда излаш мумкин бўлган майдондир. Олдинда ҳали кўплаб янги ғоя ва лойиҳаларимиз бор, уларни ҳамжиҳатликда амалга оширишга тайёрмиз”, дея ёзган Президент ёрдамчиси. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида БМТ Давлат хизмати форуми бошлангани ва унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Саида Мирзиёева Ўзбекистон–2030

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг