Саида Мирзиёева 127 йиллик бинони қайта таъмирлашда аниқланган топилма ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Саида Мирзиёева бошчилигида Тошкентдаги Республика болалар кутубхонаси жойлашган 127 йиллик тарихга эга бинонинг асл кўринишини сақлаб қолиш учун таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева кутубхонани таъмирлаш жараёнида аниқланган топилма ҳақида маълумот берди.

“Реконструкция мобайнида ғиштин деворларнинг ортида ажойиб устунларнинг гўзаллигини кўриб қанчалик ҳайратда қолганимизни тасаввур қилаверинг. XIX асрда улар бино асл кўринишининг бир қисми бўлган.

Бизга номаълум сабабларга кўра, 90-йилларнинг бошларида устунлар бутунлай девор билан ўралган бўлиб, уларнинг ўрнида оддий девор яралган ва устунлар бино режасидан ўчирилган”, дейди Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қайд этилишича, ҳозирда устунлар реконструкцияси бўйича фаол ҳаракатлар бошланди.

“Ушбу кичик, аммо бизни ажаблантирган топилма билан бўлишишни истадим. Буларнинг барчаси мамлакатимиз маданий меросини асраб қолиш истагида ташаббус кўрсатаётган фуқароларимизнинг қўллаб-қувватлаши ва бефарқ эмаслиги натижасида амалга ошмоқда”, деган Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Республика болалар кутубхонаси биноси Ludi Architects архитектура бюроси томонидан таъмирланмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳаммага фойдаланиш имкониятини берувчи кутубхонани яратишдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

610

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг