Саида Мирзиёева Тошкентдаги 127 йиллик тарихий бинонинг асл кўриниши сақлаб қолинишини айтди

Жамият

image

Тошкентдаги 127 йиллик тарихга эга бўлган Республика болалар кутубхонаси Ludi Architects архитектура бюроси томонидан таъмирланмоқда. Кеча, 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Саида Мирзиёева ушбу кутубхонага борди. 

Кутубхонани реконструкция қилиш, биринчи навбатда, инклузивликни жорий этишдан бошланади. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳаммага фойдаланиш имкониятини берувчи кутубхонани яратишдан иборат.

Одамлар ўқиши, мулоқот қилиши ва маданий дастурларда иштирок этиши учун хона ва ўқиш заллари ташкил қилиниши режалаштирилмоқда. Болалар учун машғулотлар ўтказиладиган коворкинг марказлари сифатида фаолият олиб борувчи заллар яратилади. Шунингдек, фойеда ота-оналар кутубхонада тартибсизлик ўрнатмасликлари учун аравачаларни қолдиришлари мумкн бўлган вендинг автоматлари ва махсус бурчаклар ташкил этилади. Санузелларда ота-оналар ёш болаларни болалар хонасида қолдиришлари учун она ва бола хоналари жиҳозлантирилади.

Бундан ташқари, ўқув зали сифатида доимий очиқ бўладиган кино намойишлари ва маърузалар ўтказиш имконини яратувчи кўп функцияли катта зал барпо этилади. Шунингдек, осон ўзгарувчан мебел билан жиҳозланган ўзгарувчан конференция зали яратилади. Бу ерда машғулотлар ва турли учрашувлар ҳам ўтказилади. Ўзининг асл қиёфасини сақлаб қоладиган фасад бинонинг ўзгармас қисми бўлиб қолади.

Ўз навбатида, китоб тўплами кенгайтирилиб, китоблар сонини икки баробар кўпайтирилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг асосий ғояси кутубхонада ўқув марказини ташкил этишдан иборатдир. Бу кутубхонани ҳамма учун очиқ майдонга айланишида кейинги қадам бўлиб хизмат қилади.

Кутубхонанинг бу модификацияси одамларнинг қизиқишлари бўйича янада яқинроқ бўлишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмак бўлади.

Саида Мирзиёева ушбу кутубхона ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзаркан, ушбу лойиҳа ғояси қалбига яқин эканини айтади. 

“Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш  лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Мазкур лойиҳа меценат сифатида иштирок этиб, катта ёрдам кўрсатаётган саховатли фуқароларимиз кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Бу ғоя қалбимга жуда яқин, шунинг учун уни ҳар томонлама қўллаб-қувватладим ва уни амалга оширишда максимал даражада ёрдам беришга ҳаракат қилдим.

Замонавий, технологик кутубхонани яратиш билан бирга бинонинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим эди. Архитектура ёдгорлиги бўлган ушбу бинони Тошкент аҳолиси жуда яхши кўради, шунинг учун кутубхонани асл шаклида сақлаб қолиш биз учун принципиал масала эди, биз бунга алоҳида эътибор қаратдик.

Республика болалар кутубхонаси болалар ва уларнинг ота-оналари учун миллий ва жаҳон маданияти адабий ижодининг энг яхши намуналарини ўзлаштиришга ёрдам берувчи асосий маданият ўчоғига айланишига умид қиламан”.

Республика болалар кутубхонасининг биноси, "Туркистон модерини"нинг ёрқин намунаси бўлиб, у бой тарихга эга. 1893 йилда меъмор И.А.Маркевич томонидан қурилган мазкур бино ХХ-асрнинг бошларида Бухоро яҳудийлари ака-ука Вадьяевларга - бир пайтлар Москвадаги афсонавий Метропол меҳмонхонасига эгалик қилган қўқонлик бадавлат пахта саноатчиларига тегишли эди.  Кейинчалик мажмуада Тошкент шаҳар Думаси ва Жамоат йиғилиши жойлашган бўлиб, бинонинг турар жой қисми болалар кутубхонасига айлантирилган. 

Ludi Architects архитектура бюроси 2005 йилда ташкил этилган. Бюронинг фаолияти меъморий лойиҳалаш, ҳудудлар, маданий ва бизнес объектлари биноларининг ҳудудларини тартибга солиш соҳасидаги тадқиқотларни ўз ичига олади. Ўз фаолияти давомида компания шаҳарлар ва объектлар ҳудудларини, жамоат жойлари ва ички майдонларини комплекс равишда ободонлаштириш, музейлар ва кўргазмалар ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқди ва амалга оширди. "Проект Россия" журналининг маълумотларига кўра, компания энг яхши ёш меъморчилик фирмаларининг ТОП-10 талик қаторига кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Республика болалар кутубхонаси

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг