Сафсатабоз Жириновский шифохонага тушиб қолди
Олам
−
09 Февраль 2022
6721Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганлиги сабабли Москвадаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда рус матбуоти хабар бермоқда.
РИА Новостининг ёзишича, сиёсатчи Марказий клиник шифохонага ётқизилган. Аммо унга қандай диагноз қўйилгани нашрга номаълум.
Шу билан бирга РЛДП Жириновскийнинг шифохонага ётқизилганини рад қилиб, у ўзини яхши ҳис қилаётганини ва ишлашда давом этаётганини маълум қилди.
Шу ўринда қайд этиб ўтамиз, Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни "Кремлнинг оғзи" деб ҳисоблайди.
Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.
Аввалроқ, россиялик сиёсатчи Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида кўринмай қолган мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни ўлдига чиқарганди. Аммо орадан кўп ўтмай,Назарбоев қозоқ халқига мурожаат йўллаган, тириклигини кўрсатганди.