Сафоев Россия “гарданидаги” санкцияларнинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида гапирди

Жамият 8787
image
-

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан қўллаётган санкциясидан, албатта Ўзбекистон ҳам азоб чекмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Сафоевга кўра, Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодий шериги – Россияда вазият ёмонлашса, албатта бу мамлакатда ҳам ўз аксини топади. 

“Россияда вазият ёмонлашса, бу у ердаги ишлаш шароити ва рублда ўз аксини топади. Бу биз учун яхши эмас. Шунинг учун санкциялар (Россияга қўйилаётган – таҳр.) биз учун аҳамиятга эга эмас дейиш, хато бўлади”, дейди Сафоев.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россияга боғлиқ бўлиб қолиши хавфли эмасми, дейилган саволга Сафоев қуйидагича жавоб берди:

“Нима қилиш керак энди, Россиядан узоқлашиш керакми? Ахир, бизнинг тарихий алоқаларимиз илдизи нафақат Ўзбекистон Россия империясининг таркибида бўлган даврларга, балки ундан ҳам олдин яъни умумий сиёсий, савдо ва лингвистик жараёнлар борган “Буюк дашт” (Евроосиё минтақаси – таҳр.) умумий маконига бориб тақалади”.

Шунингдек, Сафоев Россия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкори эканини таъкидлаган.

“Россия Хитойдан кейин иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистоннинг энг муҳим иқтисодий ҳамкори. У ердан мамлакатга катта инвестиция оқими киради ва миллионлаб ўзбекистонликлар Россияда ишлайди”, дейди Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Содиқ Сафоев 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловлари ҳақида фикр билдириб, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевдан бошқа муносиб номзод йўқлигини айтиб ўтганди.
 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 312
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×