Саҳари яна Ҳусанов ҳақида карикатура эълон қилди (видео)

Спорт

image

Таниқли карикатурачи-рассом Ҳамид Саҳари Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф баҳсларига атаб карикатура чизди ва ўз ижодий ишида яна ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни тасвирлади.

ЕЧЛ плей-офф ўйинларига қуръа ташланди. Натижаларга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган “Манчестер Сити” билан тўқнаш келади.

Саҳари ўз карикатурасида ҳар икки жамоа футболчиларини “Mortal Combat” видеоўйинидаги эпизодларга ўхшатиб тасвирлади. Анимацион видеода Абдуқодир Ҳусанов "Реал" етакчиларидан бири Родригога қарши турганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саҳари “Манчестер Сити” клуби ҳақида карикатура эълон қилиб, ўша ижодий ишида ҳам Абдуқодир Ҳусановни тасвирлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Абдуқодир Ҳусанов Ҳамид Саҳари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг