Саҳари Ҳусанов иштирокидаги карикатурани намойиш этди (видео)
Sport
−
12 January 2025 27769 1 minute
Машҳур карикатурачи Ҳамид Саҳари “Манчестер Сити”нинг қишки трансферлар ойнасидаги иштироки ҳақида ўз ижодий ишини эълон қилди.
Карикатурада мураббий Гвардиола ўзини касалга солиб олгани ва клуб эгаларидан пул талаб қилаётгани, шунингдек, пулга эришганидан кейин ўзи истаган футболчилар Абдуқодир Ҳусанов, Омар Мармуш ва Витор Рейсни жамоага олиб келиши тасвирланган.
“Манчестер Сити” Витор Рейс, Омар Мармуш ва Абдуқодир Ҳусанов билан келишувга эришди”, деб ёзилган карикатура остига.
Эслатиб ўтамиз, 11 январга ўтар кечаси инсайдер Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансферини эълон қилган эди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August