Рўзибоев интернетда унга “сакраган” бразилиялик жангчига жавоб қайтарди
Спорт
−
20 Май
1933620 майга ўтар кечаси ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев Тошкент халқаро аэропортида мухлислар, журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.
ОАВга интервью бераркан, Рўзибоев 37 ёшли бразилиялик жангчи Гилберт Бёрнс билан жангга тайёрлигини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида Бёрнс Рўзибоевнинг статистикасини тилга олиб, ўзбекистонлик спортчини қурувчилар билан жанг қилган деб, устидан кулганди.
“Гилберт Бёрнс UFC'даги иккинчи жангимда кийим алмаштириш хонасида олдимдан кетмай, машғулотларимни кузатган. У “хамелеон” одам экан – олдимда ҳеч нарса дея олмаганди, лекин интернетда чиқиб гапиришга уста экан. Агар насиб этса, 77 кг вазнда Бёрнс билан ҳисоб-китоб қилиб оламан”, дейди Рўзибоев.
Маълумот учун, Рўзибоев MMA'да умумий 43 та жанг ўтказиб, 34 тасида ғалаба қозонган ва 9 тасида имкониятни бой берган. 30 ёшли жангчи охирги марта UFC on ESPN турнири доирасида октагонга чиқиб, америкалик Хоакин Баклига очколар ҳисоби бўйича мағлубиятга учраганди.
LiveБарчаси