Rutube YouTube билан рақобатлашиш учун 367 млн доллар сарфламоқчи

Технология

image

Россиянинг Rutube видео ҳостинг компанияси фойдаланувчилари сонини YouTube'ники билан тенглаштириш учун 30 миллиард рубль (367 милллион доллар) сарфлайди. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди

Қайд этилишича, Rutube дастлаб 50-55 миллиард рубль берилишини сўраган. Хабарларга кўра, ҳостинг эгаси “Газпром-Медиа Холдинг” аллақачон бунинг учун маблағ ажратган. 

Ўтган йили Россиянинг Украинага босқини ортидан ТНТ ва НТВ каналлари Youtube'да блокланган эди. Шундан сўнг “Газпром-Медиа” видео контентини фақат RuTube'да эълон қилишини билдирганди. 

Эндиликда YouTube'нинг русча аналоги ўзининг сервер қувватини, жумладан, контент етказиб бериш тармоғини (content delivery network – CDN) кенгайтирмоқчи. Бундан мақсад техник кўрсаткичлар ва тармоқ фойдаланувчилари сони бўйича YouTube'га етиб олиш экани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

YouTube Rutube

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг