Рустам Шоабдураҳмонов вазифасидан озод этилди
Спорт
−
17 Февраль 2022
20100Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилган.
Йиғилишда Рустам Шоабдураҳмонов сўнгги йилларда давлат раҳбарининг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган улкан эътибори, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги хизматларини алоҳида эътироф этди.
Ўз навбатида, Рустам Шоабдураҳмоновнинг аризаси ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.
Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси йиғилишда сайланади.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Шоабдураҳмонов 2019 йил 15 май куни Умид Аҳмаджонов ўрнига Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь