Рустам Миннихонов Абдулла Арипов билан учрашди
Жамият
−
16 Июнь 2021
3445Бугун, 16 июнь куни амалий ташриф билан Тошкентга келган Татаристон Президенти Рустам Миннихонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон Республикаси Ҳукумати Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рустам Миннихонов аввалроқ, апрель ойида, Татаристонга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари, Уй-жой коммунал хизмат вазири ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди.
“Ушбу ташриф ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари бўйича тажриба алмашиш имконини берди. Aйнан шундай ташрифлар ўзаро тажриба алмашишга, шунингдек, ва ўзаро алоқаларини ўрнатишга имкон беради. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқдамиз. Ўтган йили пандемия туфайли товар айланмаси камайди. Энди биз товар айирбошлашни бир неча баробар кўпайтирамиз”, дейди Татаристон Президенти
Ўзбекистон Бош вазирига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳозирда мисли кўрилмаган юксалишни бошдан кечирмоқда.
“Татаристон Республикаси сизнинг раҳбарлигингизда Россия Федерациясининг энг муваффақиятли субъектларидан биридир. Ишончим комилки, ушбу ташриф алоқаларимизни янада чуқурлаштиради”, деган Абдулла Арипов.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда Президентга Ўзбекистон-Татаристон ҳамкорлиги асосида амалга ошириладиган иқтисодий ва инвестициявий лойиҳалар ҳақида маълумот берилган. Мирзиёев лойиҳаларни танқидий баҳолаб, ҳамкорликни изчил кенгайтириш зарурлигини таъкидлаган.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси