Рустам Имомали Ортиқхўжаевни Душанбедаги байрамга таклиф қилди

Олам

image

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли – Душанбе шаҳри мэри рустам Имомали Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Душанбеда нишонланадиган наврўз байрамига таклиф қилди. 

Маълумотларга қараганда, Рустам Имомали Душанбедаги Наврўз байрамида иштирок этишлари учун Тожикистон пойтахти биродарлашган дунёнинг 17 та шаҳарлари ҳокимларига таклифнома юборган, жумладан Ортиқхўжаевга ҳам, 

Унинг таклифномалари Лусаки (Замбия), Сана (Яман), Монастира (Тунис), Лаҳор (Пакистан), Клагенфурт (Австрия), Боулдер (АҚШ) ва Ройтлинген (Германия) ҳамда Мазори Шариф (Афғонистон), Теҳрон (Эрон), Шероз (Эрон), Санкт-Петербург (Россия), Минск (Беларусь), Урумчи (Хитой), Анқара (Туркия), Сямэн (Хитой), Ашхобод  (Туркманистон) ва Чиндао (Хитой) шаҳарлари раҳбарларига йўлланган. 

Таклифномалар йўлланган биродар шаҳарлар қаторида Москва ва Тошкент ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали илк хорижий ташрифини Тошкентга амалга оширган эди. 2019 йилнинг декабрь ойида амалга оширилган ушбу ташрифни рамзий маънога эга деб айтганди Рустам Имомали. У ташрифи давомида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан музокаралар ўтказиб, Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Шунингдек, Самарқандга бориб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Рустам Имомалининг Ортиқхўжаевга йўллаган таклифномаси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот берганича йўқ. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Рустам Имомали

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг