Руминияда НАТОнинг ҳарбий машғулотлари бошланди

Олам

image

Руминия ва НАТОнинг бошқа бир қанча давлатларидан 500 га яқин аскар 24-28 май кунлари Смирдан жанговар тайёргарлик марказида (Галати округи) бўлиб ўтадиган Dacian Strike 24 (DAST24) кўп миллатли машқларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Руминия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

АҚШ, Франция ҳарбий хизматчилари, Руминиядаги НАТО жанговар гуруҳи, Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари ва Буюк Британия Қироллик ҳаво кучлари Eurofighter Typhoon самолётлари билан манёврларда иштирок этмоқда.

DAST24 қўшма қўмондонлик ва ҳарбий машғулотлар бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида Руминияда (Галати округидаги Смирдан полигони ва Констанца округидаги Капу Мидия полигонида) ва Болгарияда (Ново Село полигонида) ўтказилади, дея қайд этади Руминия ҳарбий бошқармаси.
Эслатиб ўтамиз, март ойида НАТОнинг сўнгги йиллардаги энг йирик ҳарбий машғулоти бўлган “Steadfast Defender 24”да альянснинг барча давлатларидан, шунингдек, Швециядан тахминан 90 000 аскар иштирок этганди. Машқлар доирасида Польшанинг Корзенево вилоятида “Dragon 24” номли ҳарбий машғулот бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Буюк Британия Руминия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made