Рулда ухлаб қолган 22 яшар ҳайдовчи ўзи ва 3 кишининг “бошига етди”

3-саҳифа

image

Бугун, 4 сентябрь куни Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

ЙТҲ соат 05:00 ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 10-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ж.М. Matiz русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган И.О. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, Matiz русумли автомобиль хайдовчиси 22 ёшли Ж.М. ҳамда йўловчиси 23 ёшли С.Х. ва Nexia русумли автомобиль йўловчилари 45 ёшли И.М., 39 ёшли Р.Ғ. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этишган.

Nexia русумли автомобиль хайдовчиси 33 ёшли И.О. ва йўловчилари 23 ёшли Ш.С., 22 ёшли Н.А.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлар.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.М. бир йил давомида 9 маротаба, Nexia русумли автомобил ҳайдовчиси И.О. 1 маротаба қоидабузарлик содир этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг