Роуз жон сақлаган эшик кимошди савдосида сотилди
Маданият-санъат
−
30 Март
11884Аввалроқ машҳур “Титаник” фильми суратга олинаётганда Роуз ва Жекнинг хайрлашув саҳнасида реквизит вазифасини бажарган эшик аукционга қўйилганди. Аукционда ушбу эшик 718 минг долларга сотилди. Бу ҳақда “The Hollywood Reporter” нашри хабар берди.
Эшикни ким сотиб олгани номаълум. Шунингдек, кимошди савдосига актриса Кейт Уинслет кийган шифон либос ҳам қўйилган. Либос 125 минг долларга сотилган.
Маълумот учун, “Титаник” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилганида, мухлислар кинонинг якуни ҳақида бир неча бор баҳслашиб, иккала персонаж ҳам биргаликда ўша баҳайбат эшик устида жон сақлаганида, Жек ҳам омон қолиши мумкинлигини билдирган.
Аммо фильм режиссёри Жеймс Кэмероннинг кузатишларига кўра, эшик Жек ва Роузнинг оғирлигини кўтаролмайди ва охир-оқибат улардан бири чўкиб кетиши керак бўлган. Шу боис Жек сув тубига ғарқ бўлади, чунки ҳикоя фожиа билан якунланиши аввалдан режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, эшикнинг бошланғич нархи 40 минг доллар деб белгиланганди.
LiveБарчаси