Россиянинг START'дан “чиқиши” ядро урушини англатадими?

Олам

image
Расман: Россия ўзини ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр north_east

Расман: Россия ўзини ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр

Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномада иштирок этиш тўхтатилиши муносабати билан Россия ҳарбий доктринага ўзгартириш киритишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков бугун, 22 февраль куни журналистлар билан мулоқотда маълум қилди. 

“Кутилмайди. Агар вазият талаб қилса, қўшимча таҳлиллар ўтказилади”, дейди вазир ўринбосари. 

Дипломатнинг қайд этишича, START шартномасидаги иштироки тўхтатилганидан кейин ҳам Москва ядро урушига йўл қўйиб бўлмаслик тамойилига содиқ қолади. 

“Албатта, албатта, бошқача бўлиши мумкин эмас”, дейди у тегишли саволга жавоб бериб. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин кеча, 22 февраль куни Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Россия START’даги иштирокини тўхтатаётганини, лекин ундан чиқмаслигини айтди. Давлат раҳбари шартнома доирасидаги ишларни давом эттириш масаласини муҳокама қилишга қайтишдан олдин, Россия томони START нафақат АҚШнинг, балки НАТОнинг бошқа ядровий давлатлари – Буюк Британия ва Франциянинг арсеналларини қандай ҳисобга олишини тушуниши кераклигини айтди. 

Россия Федерацияси Давлат думаси бугун, 22 февраль кунги йиғилишида Россиянинг Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномада (START, START-III) иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги қонунни бир овоздан қабул қилди


Мақола муаллифи

Теглар

START-III

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг