Расман: Россия ўзини ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр

Олам

image

Вашингтон Москванинг мағлубиятини истаса, дунё глобал можаро ёқасида қолади. Россия ўзини ҳар қандай восита билан, жумладан, ядровий қурол билан ҳимоя қилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев сўз очди. 

“Барча ақлли кучларга аёнки, агар АҚШ Россиянинг мағлубиятини хоҳласа, биз глобал можаро ёқасида қоламиз. Агар АҚШ Россиянинг мағлубиятини хоҳласа, биз ўзимизни ҳар қандай қурол, жумладан, ядровий қурол билан ҳимоя қилишга ҳақлимиз”, деб ёзди у Telegram-каналида. 

Муддати ўтган қарор

Медведевнинг эслатишича, бир кун аввал Россия Президенти Владимир Путиннинг Федерал мажлисга мурожаати эълон қилинган, унда у бошқа нарсалар қатори Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартнома (START, START-III)даги иштироки тўхтатилганини эълон қилган.  

“Муддати ўтиб кетган қарор, унинг муқаррарлигини ўтган йили қайд этган эдим”, дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари. 

Унинг сўзларига кўра, бу қарор – АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлари томонидан Россияга қарши эълон қилинган уруш сабаб – умуман дунёда, хусусан, Вашингтонда катта резонансга эга бўлади. 

“Ахир, Америка тузуми шу пайтгача шундай ўйларди: биз сизни ҳамма жойда ва ҳамма нарсада талон-торож қиламиз, Киев режимига улкан қурол-яроғларни етказиб берамиз, биз Россияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз, биз сизни чеклаймиз ва йўқ қиламиз, лекин стратегик хавфсизлик алоҳида масала”, дейди Медведев вазиятни тасвирлаб.  

Унинг сўзларига кўра, бу Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг умумий контексти билан боғлиқ эмас.

“Бундай хулоса, жиноятдан ҳам баттар, Қўшма Штатларнинг қўпол хатосидир”, дейди Медведев.  

У Путиннинг Россияни жанг майдонида мағлуб этишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирди ва “START-III тўхтатилиши (ҳозирча) айнан шу билан боғлиқ”, деб таъкидлади.  

Медведев ҳақиқат билан алоқани йўқотган АҚШ элитасига нимага эришгани ҳақида ўйлашга таклиф қилди.  

“Биз бошқа ядровий кучлар – НАТО аъзолари: Франция ва Британиянинг ҳам муносабатини кузатамиз. Уларнинг стратегик ядровий кучлари одатда АҚШ ва СССР ўртасидаги келишувларни тайёрлашда ядро каллаклари ва учирувчи қурилмалар балансига киритилмаган ва буни амалга ошириш вақти етган”, дейди у. 

Маълумот учун, Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Шартнома, START III – бу Россия ва АҚШ ўртасида жойлаштирилган стратегик ядро қуроллари арсеналларини янада ўзаро қисқартириш тўғрисидаги икки томонлама келишув.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев ядро қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг