Москва START чекловларига риоя қилишда давом этиши айтилди

Олам

image

Россия ядровий заряд ташувчилар сонига нисбатан Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома (START, START-III) доирасидаги чекловларга риоя қилишда давом этади. Бу ҳақда бугун, 22 февраль куни Федерация кенгаши йиғилишида Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Евгений Ильин маълум қилди. 

“Россия Мудофаа вазирлиги Қўшма Штатларнинг ўз мажбуриятларини бажариш борасидаги фаолиятини фаол кузатиб бормоқда. Тегишли чоралар кўрилмоқда ва улар Россия Федерацияси Президенти томонидан ядровий тўхтатувчи кучларнинг салоҳиятини ошириш ва стратегик ҳужум қуролларининг янги турларини фойдаланишга топшириш бўйича эълон қилинди. Ядровий заряд ташувчилар сони бўйича эълон қилинган даражаларга келсак, улар START’ни амалга оширишда пауза даврида ҳам кузатилади ва шунга мос равишда СССР ва АҚШ ўртасидаги 1988 йилги келишувлар бўйича алмашиш билдиришномаси жараёни ҳам ўрнатилди, мавжуд, у тўлиқ амалга оширилади”, дея таъкидлади Ильин. 

Бугун, 22 февраль куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Россия стратегик барқарорликни сақлаб қолиш учун Янги START ва баллистик ракеталарни учириш тўғрисидаги хабарномадаги марказий миқдорий чекловларга риоя қилишда давом этишини айтди. 

Россия Президенти Владимир Путин кеча, 21 февраль куни Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Россия START’даги иштирокини тўхтатаётганини, лекин ундан чиқмаслигини айтди.

Россия Федерацияси Давлат думаси бугун, 22 февраль кунги йиғилишида Россиянинг Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномада (START, START-III) иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги қонунни бир овоздан қабул қилди


Мақола муаллифи

Теглар

START-III

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг