Россиянинг энг криминал ҳудудлари эълон қилинди

Олам

image

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги энг криминал ҳудудлар номини эълон қилди. Унга кўра, Москвада 2020 йилнинг февраль ойида энг кўп ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Пойтахтда мана шу давр ичида 24 мингта жиноий хатти-ҳаракат рўйхатга олинган. Иккинчи ўринда эса Москва вилояти қайд этилган. Бу ҳудудда 12 мингта қонунга зид иш қилинган.

Кейинги ўринларда Краснодар ўлкаси (12 000), Челябинск вилояти (10 200) ва Ростов вилояти (9 600) бормоқда. 

Жиноий хатти-ҳаракатлар кам содир этилган ҳудудлар рўйхатига Ненц мухтор округи, Чукотка, Ингушетия, Магадан вилояти ва Қалмиқ Республикалари кирган. Ушбу ҳудадларда февраль ойида 500 дан ортиқ қонун бузилиш ҳолати қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг