Россиянинг душманлари мамлакатдаги турли миллатлар орасини бузмоқчи – Қодиров
Олам
−
25 Март
17565"Крокус Сити Ҳолл"даги теракт фонида Россия душманлари миллий масаладан фойдаланиб, мамлакат ичидаги вазиятни бузишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ҳар доим кўп миллатли бўлган ва шундай бўлиб қолади – бу мамлакатнинг кучи ва қудрати. Россиянинг душманлари айнан мамлакатнинг мана шу фазилатига зарба беришга интиляпти.
Қодиров ҳар қандай ҳолатда ҳам миллий ва диний сабабларга кўра, фуқаровий таъқибга йўл қўйилмаслигини, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бу тамойилга ҳушёрлик билан амал қилишини айтган.
“Аммо давлат миллий сиёсати ва миллий хавфсизликдан узоқда бўлган сохта ватанпарварлар одамларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашиб, фашистик усулларни қўллашга даъват қиляпти”, дея қўшимча қилган у.
Чеченистон раҳбарининг таъкидича, Россия Федерацияси аллақачон неонацизмга қарши муваффақиятли курашмоқда ва унинг мамлакат ичидаги кўринишларига йўл қўйилмайди.
LiveБарчаси