Россиянинг Белгород шаҳрига дрон ҳужумида 12 киши жароҳатланди

Олам

image

Украина дронларининг Россиянинг чегара ҳудудидаги Белгород шаҳрига ҳужуми оқибатида 12 киши, жумладан икки нафар бола жароҳатланди. Бу ҳақда Белгород вилояти ҳокимияти маълум қилди.

Маҳаллий расмийларга кўра, ҳужум оқибатида кўп қаватли турар жой биносидаги бир нечта хонадон ва 15 дан ортиқ автомашина ёнган.

Шунингдек, Россия жанубидаги Азов денгизи бўйида жойлашган йирик экспорт маркази Ростов-Дон шаҳрида ҳам Украина ҳаво ҳужуми кўп қаватли турар жой биносига зарар етказган. Бу ҳақда шаҳар мэри Александр Скрябин Telegram орқали маълум қилди.

Айни пайтда Украинанинг шимолидаги Суми вилоятида Россиянинг ҳаводан ташланган бомба ҳужуми оқибатида беш киши жароҳатланган. Бу ҳақда вилоят губернатори Олег Ҳриҳоров маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Россия ҳам, Украина ҳам 2022 йил февралда Россиянинг кенг кўламли босқини билан бошланган уруш давомида тинч аҳолига қасддан зарба бераётганини рад этиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина юзлаб дронлар билан Россиянинг 23 ҳудудига зарба берганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг