Россиянинг Арманистондан ё умиди катта, ё кўнгли тўқ

Олам

image

Россия Арманистон вақт ўтиши билан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги (КХШТ) иштирокини тўлиқ тиклашига умид қилмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида айтиб ўтди

Кремль вакилига кўра, бу вазиятда Арманистоннинг позицияси барчага маълум, аммо ҳамма ҳам буни қўллаб-қувватлай олмайди. Чунки КХШТнинг талаблари ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда. Ташкилотнинг қолган барча аъзолари бу уюшмани янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ниятида.

“Умид қиламизки, биз шу йўлда давом этамиз ва арманистонлик дўстларимиз ҳам охир-оқибат ташкилотдаги иштирокни кенгайтириш тарафдори бўлиб, ўз иштирокини тиклайди”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти саммити бўлиб ўтди. У асосан ташкилот ва Арманистон муносабатлари ёмонлашгани фонида ўтди. Пашинян аввалроқ КХШТни 2021 йил майи ва 2022 йил сентябрь ойларида Баку билан тўқнашувлар вақтида Ереванга ёрдам бермаганликда айблаган эди. Шу фонда Арманистон КХШТдан мамлакатга ёрдам бериш масаласини кун тартибидан олиб ташлашни сўради ва Пашиняннинг ўзи Лукашенкога Минскка бориш нияти йўқлигини маълум қилди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари саммит олдидан ташкилот томонидан ташкил этилган тадбирларда қатнашмади. Республика парламенти спикери Ален Симонян декабрь ойида бўлиб ўтадиган КХШТ Парламент Ассамблеяси йиғилишида иштирок этмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги элчисини чақириб олган ва янгисини тайинламаган эди. Айни пайтда Ереван ташкилотни тарк этмоқчи эмаслигини айтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон Дмитрий Песков КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made