Россиянинг 7 та аэропортида “Ковёр” режими жорий этилган
Олам
−
15 Февраль
6557Россиянинг Астрахан, Владикавказ, Волгоград, Грозний, Калуга, Саратов ва Ульяновск аэропортларида “Ковёр” режими доирасида самолётлар келиши ва жўнаб кетиши вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда “Представитель Росавиации” Telegram-канали хабар берди.
“Ушбу чора-тадбирлар фуқаролик самолётларининг парвозлари хавфсизлигини таъминлаш учун кўрилди”, дейилади хабарда.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украинанинг 40 та учувчисиз самолёти навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан бир кечада тутиб олинган ва йўқ қилинган.
Шунингдек, Калуга вилоятининг Дзержинский туманидаги саноат корхонаси ҳудудида дроннинг қулаши оқибатида бинолардан бири ёниб кетган.
“Воқеа жойига қутқарув гуруҳлари ва тезкор гуруҳ етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ”, деди губернатор Владислав Шапша.
ASTRA Telegram-канали хабарига кўра, Волгоградда дрон кўп қаватли тураржой биноси устига қулаган. Маҳаллий аҳолига кўра, ҳудуд хавфсизлик кучлари томонидан тўсиб қўйилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаров минтақадаги вазиятга изоҳ берди:
“15 февралга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Волгоград вилояти ҳудудига учувчисиз самолётларнинг йирик ҳужумини қайтарди. Дронлар тутиб олинди ва зарарсизлантирилди”, дея хабар берди вилоят маъмурияти.
Дастлабки маълумотларга кўра, саноат зонаси ҳудудига вайроналарнинг қулаши оқибатида 5 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган майдонда ёнғин содир бўлган.
Саратов вилояти раҳбари Роман Бусаргин ва Ростов вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар ҳам дрон ҳужумлари қайтарилгани ҳақида хабар берди.
LiveБарчаси