Россиянинг 11 та аэропортидан парвоз қилиш учун тақиқ узайтирилди
Олам
−
24 Март 2022
7081Росавиация Россия Федерациясининг марказий қисми ва жанубидаги 11 та аэропортдан парвозлар амалга ошириш учун ўрнатилган тақиқни 1 апрелгача узайтирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, Анапа, Белгород, Брянск, Воронёж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липетск, Ростов-Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларига парвозлар 1 апрель, Москва вақти билан 03:45 гача чекланди.
Ушбу шаҳарларга йўловчиларни ташишни ташкил қилиш учун авиакомпанияларга ҳали ҳам Сочи, Волгоград, Ставропол ва Москва аэропортларидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Россиянинг қолган аэропортлари, шу жумладан халқаро аэропортлар одатдагидек ишлайди, дея ишонтирган департамент.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февралидан бери Украинадаги вазият туфайли Россия ҳукумати мамлакат жанубидаги ҳаво ҳудудининг бир қисмини фуқаролик самолётлари учун ёпди. Чеклов бир неча бор узайтирилди. Охирги чеклов 26 мартгача амал қилиши керак эди.
LiveБарчаси