Россиядаги 11 та аэропорт фаолиятига ўрнатилган чеклов узайтирилди

Олам

image

Россия жанубидаги 11 та аэропорт фаолияти учун чекловлар жорий йилнинг 26 мартига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги Матбуот хизмати хабар берган

“Чекловлар 26 мартга қадар узайтирилди”, дейди агентлик вакили. 

Қайд этилишича, қуйидаги аэропортларда чеклов жорий қилинган: Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов-Дон, Симферопол, Элиста. 

Агентлик хабарига кўра, ушбу аэропортлар 26 март куни Москва вақти билан 03:45 гача ёпиқ қолади. 

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 24 февралидан бери Украинадаги вазият туфайли Россия жанубидаги  ҳаво ҳудудининг бир қисмини фуқаролик самолётлари учун ёпди. Чеклов бир неча бор узайтирилди. Охирги чеклов 20 мартгача амал қилиши керак эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

427

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг