Россияни жазолашдан чарчамаётган ЕИ янги cанкциялар пакетини тайёрламоқда
Олам
−
21 декабр 2023 4466 1 дақиқа
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 13 ва 14-пакетларини ҳозирданоқ тайёрламоқда. Бу ҳақда “Известия” газетаси Европарламентнинг Чехия Республикаси депутати Томаш Здеховскийга таяниб хабар берди.
Сиёсатчининг фикрича, янги жазо чораларини ишлаб чиқиш кўп вақт талаб қилмайди.
"Улар тез орада аъзо мамлакатларга тақдим этилади", дейди Здеховский.
Эстония парламенти депутати Яна Тоомнинг қўшимча қилишича, янги санкцияларни қабул қилиш ташаббуси катта эҳтимол билан, асосан, Болтиқбўйи давлатларига тегишли.
“Аммо санкция воситаси чексиз эмас, бунинг чегараси бор ва бу тез орада тўхташи мумкин”, дейди у “Известия”га.
Эслатиб ўтамиз, ЕИнинг Россияга қарши 12-санкция пакетига Ўзбекистондаги компаниялар ҳам киритилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август