Россияни Қозоғистонга қарши қайраган бош консул ишдан кетди

Олам

image

Россиянинг Қозоғистондаги бош консули Евгений Бобров ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.  

Айтиш жоизки, Бобровнинг ишдан кетиши у Қозоғистонда рус тили камроқ ўқитила бошлаганини айтганидан бир неча кун ўтгач, содир бўлган. Бобров 23 август куни ТАСС агентлигига берган интервьюсида Қозоғистонда рус тилини ўрганиш камайганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, рус тилида ўқитиладиган мактаб ва синфлар сони ҳам камайиб бормоқда, ўқитувчилар етишмаслиги ва бошқа муаммолар мавжуд.

“Рус тилидан фойдаланиш ва ўрганиш даражасида маълум даражада пасайиш кузатилмоқда. Бу ҳодисанинг объектив сабаблари бор – бу рус миллатига мансуб аҳолининг 15,2 фоизга қисқариши, шунингдек, таълим вазирлигининг қозоқ тилига асосланган давлат ўқув дастурига кўпроқ эътибор қаратиши", деган у.

Кеча, 28 август куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бу даъволарни рад этиб, расмийлар барча мактабларни қозоқ тилига ўтказиш ниятида эмаслигини ва фуқаролар фарзандлари қайси тилда ўқитилишини танлашлари мумкинлигини таъкидлаган. 

"Эҳтимол, бу одам бизнинг мамлакатда кузатилган барча маълумотлардан ҳам бохабар бўлмагандир", дейди Смадияров.

Унга кўра, Бобров дипломатик миссиясини якунлаган ва ҳозирда Қозоғистонда эмас. У истеъфо ихтиёрийми ёки Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг талаби билан бўлганми, бунга аниқлик киритмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон рус тили бош консул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made