Россияликларда жинсий ҳаёт неча ёшдан бошланиши очиқланди
Бу қизиқ
−
28 Февраль 2019
52031Россияликлар жинсий ҳаётни неча ёшдан бошлаши ҳақида маълумот берилди. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири репродуктив саломатлик бўйича бош штатдан ташқари мутахассиси Олег Аполихиннинг РИА Новостига маълум қилишича, кўпчилик россияликлар жинсий ҳаётни 16-17 ёшда бошлайди. Бу ўз навбатида фарзанд кўришга таъсир қилади: турмуш қуриш вақтигача анча кўп муддат ўтиб, айримлар эса жинсий йўл билан ўтадиган кўп касалликларни “тўплаш”га улгуришади.
Унинг сўзларига кўра, соғлом фарзанд кўриш аҳолининг репродуктив саломалигига боғлиқ. Ҳозирги вақтда туғишга ёшидаги аёлларнинг 77,4 фоизида патологиялар мавжуд.
“Ҳамкасбларимиз билан таҳлил қилганимизда, бугунги кунда қизлар жинсий ҳаётининг бошланиши ўртача 16-17 ёшни ташкил қилиши маълум бўлди, йигитлар 16-17 ёшда, кўпчилик ундан ҳам олдин”, дейди Аполихин. Шифокорнинг фикрича, аёллар турмушга чиқиш ёши ўртача 24-26 ни, эркакларники эса 26-29 ёшни ташкил этмоқда.
“Бу ёш, соғлом ва ижтимоий фаол одамлар, оила қуриш мақсадисиз ҳаёт кечиради, шунинг учун репродуктив вақтига келиб хламидии, микоплазма, уреаплазма, гарднерелла сингари бактериялар пайдо бўлади. Биз бу оқибатлар билан кураш олиб боришга мажбур бўламиз”, деб таъкидлаган Аполихин.
LiveБарчаси