Россиялик таниқли дарвозабон юрак хуружидан вафот этди
Спорт
−
07 Август 2023
4368ЦСКА футбол клуби ҳамда Россия футбол терма жамоасининг собиқ дарвозабони Вениамин Мандрикин 41 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
Келтирилишича, кеча, 6 август куни дарвозабон Вениамин Мандрикиннинг юраги тўсатдан хуруж қилган.
“Унинг синглиси ҳозиргина менга қўнғироқ қилди ва бир соат олдин Вениаминнинг юраги уришдан тўхтаганини айтди. Юрак хуружи! Мен бундан ҳайратдаман”, деган унинг биринчи мураббийи Валерий Гороков.
2010 йилнинг ноябрь ойида Мандрикин аварияга учраган. Бунинг оқибатида унинг умуртқа поғонаси синган ва орқа мияси шикастланган. Шундан сўнг у мустақил ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотган.
Маълумот ўрнида, Мандрикин футболдаги профессионал фаолиятини 1997 йилда Владикавказнинг Алания клубида бошлаган. 2001 йилда у Москванинг ЦСКА жамоасига ўтган. 2008 йилда пойтахт клуби уни “Том”га ижарага берган эди. 2010 йилда у Нальчикнинг “Спартак” клуби, кейин эса Брянскнинг “Динамо” жамоасида ижара асосида фаолиятини давом эттирган. Бундан ташқари, дарвозабон Россия терма жамоаси таркибида иккита ўйин ўтказган.
Мандрикин уч карра Россия чемпиони, уч карра Россия Суперкубоги соҳиби, тўрт карра Россия кубоги ғолиби, шунингдек, 2004/2005 йилги мавсумда UEFA кубоги ғолиблигини қўлга киритган. 2006 йилда футболчи “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
LiveБарчаси