Рамзан Қодировнинг буйрак трансплантацияси муваффақиятсиз тугади
Олам
−
15 Сентябрь 2023
46199Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг буйрак трансплантацияси муваффақиятсиз амалга оширилди. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси собиқ депутати Геннадий Гудков маълум қилди.
Геннадий Гудковнинг билдиришича, Қодировнинг саломатлигидаги муаммолар жуда жиддий бўлиши мумкин. Буйрак трансплантацияси жараёнидаги жарроҳлик амалиёти муваффақиятсиз бўлган ва айни пайтда буйрак организмни “рад эта” бошлаган.
“Мен таниқли чеченларга қўнғироқ қилиб, унинг аҳволи ҳақида сўрадим. Айтишларича, Рамзаннинг буйраклари билан боғлиқ муаммолари бор. Ҳатто операция, трансплантация ҳам натижа бермаган – гўёки қандайдир йиринглаш бошланган. Чеченлар етакчисининг аҳволи оғирлашган”, дейди собиқ депутат.
Шунга қарамай, Қодировга яқин манбаларда ҳали ҳеч қандай операция ёки раҳбарнинг саломатлиги билан боғлиқ маълумот берилмаган. ОАВда тарқалаётган хабарлар ҳам рад этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рамзан Қодировнинг ўлим тўшагида экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга унинг Қурбон Ҳайити муносабати билан халқини табрикламагани ва Владимир Путиннинг Шимолий Кавказ республикалари раҳбарлари билан ўтказган конференциясида қатнашмагани сабаб бўлган эди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 2 июль куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Инстаграм’да жонли эфирга чиқди ва ўзининг аҳволи яхши эканини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь