Россиялик она ва қиз Туркияда даҳшатли ўлим топди
3-саҳифа
−
30 Ноябрь 2023
39155Туркиянинг Бодрум шаҳрида россиялик аёл ва унинг қизи ўлдириб кетилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Ҳодиса қачон рўй бергани аниқ эмас, аммо сўнгги вақтларда Бодрумда яшаб, риэлторлик фаолияти билан шуғулланган 42 ёшли Ирина Двизова ва унинг 15 яшар қизининг жасади жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ичмелер туманидаги автомобиль йўли четидаги қияликдан топилган. Аёлнинг қариндошлари унга қўнғироқ қилиб боғлана олмагач, 23 ноябрь куни унинг уйига бориб, у ерда қон изларини кўришган ва полицияга хабар берилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кузатув камераси тасвирларидан фойдаланиб, Двизованинг уйидан кетаётган машинани кузатиб борган ва 21 ноябрь куни тушдан кейин ўтказилган тинтув натижасида Ичмелер туманида йўл четида чойшабга ўралган ва арқон билан боғланган икки жасадни топган.
Жиноятни содир этганликда гумонланаётган эркак қотилликни содир этганидан кейин Двизованинг 5 ёшли ўғли билан Бодрумдаги меҳмонхонада тунаб, пойтахт Анқарага етиб келган. 24 ноябрь куни пойтахт аэропортидан Франция орқали Литвага учиб кетган.
“Sabah” газетаси, шунингдек, гумонланувчининг Литва Қуролли кучларида шартнома асосида хизмат қилгани ҳақида хабар берди.
Газета Ирина Двизованинг жасадида учта, қизининг танасида иккита ўқ изи, жиноят содир бўлган жойдан эса яроқсиз патронлар топилганини ёзмоқда. Двизованинг собиқ эри бўлган гумонланувчи қуролни ахлат қутисига ташлаган.
Нашрга кўра, марҳум Двизова ва собиқ эри ўртасида ўғлига васийлик масаласида келишмовчилик чиққан. 2022 йилда Двизованинг собиқ турмуш ўртоғига нисбатан низо доирасида ҳибсга олиш тўғрисидаги эҳтиёт чораси ва бошқа чекловлар қўлланилган.
Россиянинг Анталиядаги бош консуллиги Туркия полицияси Бодрум шаҳрида икки нафар россиялик аёлнинг ўлдирилганини тасдиқлаганини маълум қилди.
“Оммавий ахборот воситаларида Туркия Республикасининг Муғла вилояти Бодрум шаҳрида икки нафар россиялик аёлнинг ўлдирилиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Россиянинг Анталиядаги Бош консуллиги маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқа ўрнатди. Полиция Россия фуқаролари – 1981 йилда туғилган аёл ва унинг 2008 йилда туғилган қизи ўлдирилганини тасдиқлади. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Гумонланувчи ўлдирилган россиялик аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, у ёш боласи билан Туркия ҳудудини тарк этган”, дейилади расмий баёнотда.
Бош консуллик тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва россиялик аёлларнинг жасадларини ўз ватанларига қайтаришда зарур ёрдам кўрсатишини маълум қилган.
“Ушбу иш бўйича терговнинг бориши Бош консулликнинг устувор назорати остида”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси