Россиялик дипломатлар яна бир давлатдан ҳайдалиши мумкин

Олам

image

Россиянинг Украинадаги “ҳарбий амалиёти”га муносабат сифатида россиялик дипломатлар Канберрадан чиқариб юборилиши мумкин, бироқ Москва билан алоқа линиясини сақлаб қолиш муҳим. Бу ҳақда Австралия Ташқи ишлар вазири Марис Пейн маълум қилди. 

“Биз [Украинадаги инқирозга] дипломатик ечим излашни ҳеч қачон тўхтатганимиз йўқ ва бундай мулоқот учун йўллар ва имкониятларни сақлаб қолиш жуда муҳим. Россия элчисини чиқариб юбориш Австралия ҳукумати учун мақбул вариант бўлиб қолмоқда”, деган вазир. 

У, шунингдек, ушбу масалани муҳокама қилишда “Россия ҳукумати билан тўғридан-тўғри алоқа линиялари”нинг афзалликларини эсга олиш зарурлигини таъкидлаган. 

Россиянинг Австралиядаги элчихонаси Австралия Ташқи ишлар вазирининг баёнотини изоҳлар экан, “бу каби баёнотларни биринчи марта эшитмаяпмиз”, деб таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Польша разведка хизмати Варшава томонидан разведка фаолиятида айбланаётган 45 нафар россиялик дипломатлар рўйхатини тайёрлаб, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг