Россиялик депутатлар Путинни Олимпия сулҳига чақирди

Олам

image

Россиялик депутатлар Париждаги Олимпия ўйинлари вақтида Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳга чақирди. Бу ҳақда улар кеча, 25 июль куни Россия Президенти Владимир Путин ва Россия Федерацияси сиёсий раҳбариятига очиқ хат йўллади.

Мурожаатни 40 га яқин депутат имзолаган. Қайд этилишича, депутатлар шахсан Путинни “тинчлик ва умуминсоний қадриятларга содиқлик”ни намойиш этишга чақириб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2000 йил 8 сентябрдаги Минг йиллик декларациясида Олимпия сулҳига риоя қилиш тўғрисида белгиланган спорт анъаналарини давом эттиришга рухсат беришни таклиф қилган. 

“Инсониятнинг энг яхши намуналарига эргашинг!” дейилади депутатлар мурожаатида. 

Хатга имзо чеккан шаҳар депутатларининг аксарияти фаол эмас. Масалан, уни имзолаганлар орасида ҳуқуқ ҳимоячиси ва Москва шаҳар думаси собиқ депутати, Россияда “хорижий агент” сифатида тан олинган Евгений Ступин ҳам бор. Россия Федерацияси Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Ступин Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли бостириб киришига қарши чиққан ва Россия расмийларининг сиёсий қарорлари ҳақида ёлғон маълумот тарқатган.

Маълумот учун, Париждаги Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Уларда россиялик ва беларуслик спортчилар нейтрал мақомда баҳслашади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ер юзидаги барча қуролли можаролар иштирокчиларини Олимпия ярашуви руҳида қуролларини ташлашга чақирганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Париж Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг