Россиялик депутат АҚШ 20 йил ичида парчаланиб кетишини башорат қилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари санкциялари билан ўзини ўзи халқаро бозордан сиқиб чиқармоқда. Бу ҳақда Россия Давлат Думасининг Ахборот сиёсати, технологиялари ва коммуникациялар масалалари бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Андрей Свинцовнинг “Говорит Москва” радиостанциясига берган интервьюсида сўз боради

Таъкидланишича, АҚШ доллари халқаро савдода кафиллик мавқеини йўқотмоқда. Америка демократияси эса 15-20 йил аввалги стандарт мақомида эмас. 

Дума депутатининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ижтимоий тармоқлар мамлакат Президентини блоклаб қўйиши ва ҳеч қандай ҳимояга эга бўлмаган долларни чексиз миқдорда босиб чиқариши мумкин бўлган “ярим маргинал мамлакат”га айланмоқда. 

“Буларнинг барчаси, охир-оқибат АҚШнинг дунё сиёсати ва иқтисодиётидаги етакчилардан бири сифатидаги ўрнининг таназзулига сабаб бўлади. 

Ўйлайманки, келгуси 20 йил ичида улар жиддий иқтисодий фалокатга дуч келади ва бу эҳтимол, давлатнинг парчаланишига ҳам олиб келади”, дейди Андрей Свинцов.

Шу ўринда депутат бир қатор америкалик сиёсатчилар, аллақачон Калифорния ва бошқа бир неча штатларни АҚШдан ажратишни таклиф қилаётганини эслаб ўтди.

Унинг таъкидлашича, 1991 йилда Россияда содир бўлган вазият АҚШда ҳам такрорланиши мумкин.

Олдинроқ Буюк Британиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд АҚШнинг “Болқонлашувини” башорат қилган эди. Унга кўра, АҚШ қонли урушларнинг кескин босқичидаги Болқонга ўхшаб қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Дума

Баҳолаганлар

588

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг