Россиялик боксчи Исроил Мадримовни ҳамюртидан устунроқ қўйди

Спорт

image

Биринчи ўрта вазндаги россиялик боксчи, айни пайтда Австралияда машғулот ўтказаётган Сергей Воробьев  ҳамюрти Магомед Қурбонов ва ўзбекистонлик Исроил Мадримов ўртасида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги жангида Мадримовни фаворит ҳисобламоқда. Бу ҳақда Воробьев “Allboxing.ru” сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Тўғрисини айтсам, Мадримовни бу қарама-қаршиликдаги фаворит деб биламан. Нега? Чунки Мага фақат Россияда бокс билан шуғулланган ва бу уларнинг Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган жангида муҳим роль ўйнайди. Мадримовнинг ҳаваскор боксдаги фаолияти эса Магомедникидан анча ёрқинроқ. Исроил АҚШда кўп жангларда иштирок этган ва у ерда яшаб, машғулот ўтказади. У ҳар томонлама жуда тажрибали боксчи. Мага Россиядан ташқарида ўзини қандай ҳис қилишини ҳам билмайман, лекин ҳар ҳолда, бу қизиқарли жанг бўлади, бу бокс оламидаги ажойиб воқелик. Бундай имконият ҳаммада ҳам бўлавермайди. Жаҳон чемпионлиги учун курашиш ҳар бир боксчининг мақсади. Мадримовнинг тажрибаси туфайли ғалаба қозониш имконияти кўпроқ”, дейди Воробьев.

Маълумот учун, Қурбонов ва Мадримов ўртасидаги жанг 8 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Жошуа-Нганну жанги олдидан асосий кардда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов Магомед Қурбонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг